4 февралга ўтар кечаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) ишида кутилмаган ҳодиса юз берди — телевидениенинг барча давлат каналлари бирдан эфирдан йўқолиб қолди.
«Маҳаллий вақт билан тунги соат 01:30 да туну-кун фаолият юритувчи барча каналлар ишини тўхтатди, — деб хабар беради «Фарғона»нинг Тошкентдаги штатсиз мухбири. Шунингдек, МТРК веб-сайтида интернет орқали узатиладиган кўрсатувлар ҳам кўринмай қолди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида 12 та канал, 4 та радиоканал ва 12 та минтақавий телерадиокомпаниялар мавжуд. Кўрсатувлар рақамли форматда олиб борилади. Шунингдек, кўрсатувлар сунъий ер йўлдоши ва интернет орқали ҳам тарқатилади.
Бундан бир ҳафта олдин, яъни 27 январда Ўзбекистоннинг 12 та давлат канали кўрсатувлари бир соатга ўчиб қолганди. МТРКдаги айрим аноним манбалар ушбу ҳодисанинг юз беришини электр таъминотидаги узилишлар, бошқалари эса эскирган ускуналар билан боғлагандилар.