ОФК июлга режалаштирган барча мусобақаларни бошқа муддатга кўчирди

ОФК кубоги . The-afc.com сайти фотосурати

Осиё футбол федерацияси (ОФК) коронавирус пандемияси туфайли жорий йилнинг май ва июнь ойига режалаштирган барча мусобақаларини кечроқ муддатга қўчирганини эълон қилди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Telegram-каналида хабар қилади.

Муддати кўчирилган мусобақалар қаторидан 6 ва 9 июнда ўтиши кутилган Марказий Осиё минтақасининг 2022 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари ҳам киради. Шундай қилиб, Саудия Арабистони – Ўзбекистон, Тожикистон – Мьянма, Япония – Қирғизистон, КНДР – Туркманистон учрашувлари бошқа муддатга кўчирилади.

ФИФА президенти ўринбосари Виктор Монтальяни дунё бўйича барча миллий жамоаларнинг ўйинлари 2021 йил март ойига қадар ўтказилмаслигини тахмин қилади.

Шунингдек, ОФК чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги «Пахтакор» ва ОФК кубогидаги гуруҳ ўйинларида тожикларнинг «Истиқлол» ва «Хўжанд», қирғизларнинг «Дордой» ва туркманларнинг «Алтин Асира» жамоаларининг ўйинлари ҳам ўтказилмайди. Мусобақаларнинг янги муддати ҳозирча номаълум.

Коронавирус пандемияси туфайли ОФКнинг барча халқаро турнирлари, жумладан Евро — 2020 ва 2020 йилги Олимпия ўйинлари бекор қилинди ёки бошқа муддатга кўчирилди. Лекин шунга қарамай, Белоруссия, Бурунди, Никарагуа, Тожикистон ва Тайвандаги ички биринчилик учун ўйинлар давом этмоқда.

Туркманистонда футбол чемпионати 19 апрелдан тикланиши маълум қилинди.

  • Туркманистон терма жамоаси дарвозабонига чет элга чиқиш тақиқланди

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида