Қирғизистон сув тошқинидан азият чеккан ўзбекистонликлар учун инсонпарварлик ёрдамини юборди

Сув тошқини асоратига барҳам бериш ишлари. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистон ҳукумати Сардоба сув омбори тошқинидан азият чеккан ўзбекистонликлар учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда қирғиз ҳукуматининг матбуот хизмати хабар беради.

Бош вазир Муҳаммадкалий Абилғазиевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятига минг тонна цемент, юз тонна гуруч, ўн тўнна ўсимлик ёғи юборилган. Юклар ортилган поезд Янгиер шаҳрига етиб келган. У ерда инсонпарварлик юкини Сирдарё вилоятининг ҳокими Ғофуржон Мирзаев кутиб олган.

8 май куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сув тошқинига учраган ўзбекистонликларга ёрдам сифатида $100 минг молиявий ёрдам кўрсатганди. Пуллар АҚШ ҳалқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали тақдим этилиб, эвакуация қилинган одамларга биринчи эҳтиёж ёрдамини кўрсатишга йўналтирилади.

Бундан олдин россиялик миллиардер Алишер Усманов сув тошқинидан азият чеккан юртдошларига ёрдам пули берганди. «Мен халқим бошига тушган мусибат тушган пайтда жим туролмайман ва сув тошқини асоратларини тезроқ барҳам топиши ва муҳтожларга ёрдам сифатида ўн миллион доллар бераман», — деганди бизнесмен.

Ўзбекистон ғарбида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида 1 май куни ўпирилиш юз берган. Сув тошқини оқибатида 85 минг одам эвакуация қилинган, 60 та одам турли жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган, тўрт киши ҳалок бўлган ва бир киши бедарак йўқолган. Ўзбекистонда 99 та кўп қаватли турар жой бинолари қисман талофат қўрган, қўшни Қозоғистонда эса 900 та бинони сув босиб кетган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Психотерапевт Азизбек Болтаев — ўзини яккалаш даврида оилада тотувликни қандай қилиб сақлаб қолиш ва тушкунлик кайфиятидан қутилиш ҳақида

  • Карантин туфайли ҳалок бўлган мигрантларнинг жасадларини ватанга олиб кетишнинг иложи бўлмаяпти

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати