Ҳонконг ва Ашхабод дунё бўйича чет элликлар учун энг қиммат шаҳар дея топилди

Ашхабод . Turkmenportal.com сайти фотосурати

Mercer компаниясининг экспатриантлар учун дунё шаҳарларидаги ҳаёт кечириш нечоғлик қимматга тушишини баҳолайдиган Cost of Living Survey рейтингида биринчи сатрларни Хитойнинг Ҳонгконг ва Туркманистоннинг Ашхобод шаҳарлари эгалладилар. Тадқиқот натижалари Mercer сайтида чоп этилган.

Ашхобод 2019 йилда ушбу рейтингда еттинчи ўринни эгаллаганди, холос. 2018 йилда эса ҳатто биринчи ўнликка ҳам кирмаган. Ҳонгконг эса рейтингни қаторасига уч йилдан бери бошқариб келмоқда. Рўйхат тузилаётганда валюталар курсининг ўзгариши, инфляциянинг озиқ-овқат ва хизматларга таъсири, турар жойга нархларнинг барқарор эмаслиги ҳисобга олинган.

Энг қиммат шаҳарларнинг биринчи ўнталигига Токио, Цюрих, Сингапур, Нью-Йорк, Шанхай, Берн, Женева ва Пекин киритилган. Маълумотлар март ойида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб атай бошланида тўпланган.

Чет элликлар учун энг арзон шаҳарлар – Тошкент, Бишкек, Намибиядаги Виндҳук, шунингдек, Тунис. Тошкент 2020 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри билан бирга 206-ўринни баҳам кўришди (бир йил муқаддам Тошкент 208- ва Бишкек 206-ўринларни эгаллашганди).

Туркманистон расмийлари мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси мавжудлигини ҳамон инкор этишмоқда ва шу билан бирга, ушбу соҳада изчил бўлмаган сиёсат юргизаётганига далил бўладиган чораларни қабул қилишмоқда: республикада Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларида карантин марказларини қурилмоқда ва боз устига, Ўзбекистонга биргаликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишни таклиф этишмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Туркманистон терма жамоаси дарвозабонига чет элга чиқиш тақиқланди

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида