Тошкетда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилотининг таъсири остига тушиб қолган 11 киши қўлга олинди. Улар интернетда экстремистик роликларни юклаб олишда ҳамда “яширин гуруҳда” муҳокама қилишда айбланмоқда. Қўлга олиш тўғрисидаги пресс-релиз Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган.
2020 йилнинг 30 июнь куни ўтган қўлга олиш бўйича операцияда Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ДХХБ, ИИББ ходимлари иштирок этганлар. Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги саккиза манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахс ички ишлар идораларига келтирилди. Республика ИИВ Тергов департаменти уларга қарши жиноят иши қўзғаган.
Тергов тахминига кўра, мазкур шахслар ҳозирда Сурияда террористик фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангариларининг ғоявий таъсирига тушган ҳолда Тошкент шаҳрида яширин гуруҳ тузиб, ноқонуний йиғилишлар давомида интернет тармоғи орқали кўчириб олинган экстремистик мазмундаги материалларни муҳокама қилиб келишган ҳамда “ҳижрат” ва “жиҳод” амалларини бажариш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни режалаштиришган.
Ўзбекистон ИИВ хабар берганидек, йил бошидан бери ушбу ташкилот тарафдорлари шу билан тўртинчи марта қўлга олинмоқда. Февраль ойида Тошкентда иккита рейд давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари террорчилик фаолиятини ўрганаётган “Тавҳид”нинг қирқдан зиёд аъзоларини қўлга олдилар. Шундан кейин июнь ойида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида 19 ёшли ўспирин раҳбарлик қилаётган 25 кишининг фаолияти фош этилган эди.
Тошкентда “Тавҳид ва жиҳод” аъзолари интернет тармоғидан видеороликларни юклаганлари учун қўлга олинди
- 01.07.20 13:17 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
05 Октябрь05.10Кутилганидан паст, аммо белгиланганидан юқориМарказий Осиё давлатлари-2026 Осиё ўйинларида қандай иштирок этгани ҳақида -
30 Сентябрь30.09Финляндия, Сингапур, CambridgeЎзбекистон мактаб ислоҳотини хорижий тажрибалар асосида қандай шакллантираётгани ҳақида -
17 Сентябрь17.09Шарққа юришМарказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади -
16 Сентябрь16.09Тонгги тароват ўлкасидаги саммитМуҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди? -
09 Сентябрь09.09«Ҳакан ва Билге» Туркистонга йўл олмоқдаЭнди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида -
02 Сентябрь02.09Одамлару одамлар, «кўрмай қолдик» деманглар!Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган медиафорумда дунёнинг қарийб 50 та давлатидан 300 дан ортиқ журналист жам бўлди



