Туркманистонда 16 июлдан бошлаб поездлар ҳаракати тўхтатиб қўйилди

Hronikatm.com сайти фотосурати

«Туркманистон темир йўллари» («Tуркмендемирёллары») компаниясининг расмий сайтида поездлар ҳаракати 16 июлдан 23 июлгача тўхтатиб қўйилаётгани ҳақида эълон жойлаштириб қўйилди, бунинг сабаби эса кўрсатилмаган.

»Ҳурматли йўловчилар! Жорий йилнинг 16-23 июль кунлари поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилганини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Шаҳарларда тиббий ниқобларни тақиб юриш мажбурий қилиб қўйилгани ҳамда қатор савдо дўконлари карантинга олинганини (Turkmen.News маълумотига кўра, Ашхабодда энг йирик Берқарар кўнгилочарлик-савдо маркази ва «Толкучка» бозори ёпиб қўйилган) эътиборга олсак, Туркманистон мамлакат ҳудудида COVID-19 инфекцияси мавжудлигини эълон қилишга тайёрланмоқда.

Ҳозирча бундай баёнотлар берилмаган, мамлакатда иш олиб бораётган ЖССТ миссияси ўз матбуот анжуманини 15 июль чоршанба куни ўтказишни режалаштирилмоқда.

Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 июль куни ҳавода Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистондан ҳаво оқимлари билан бирга кириб келган зарарли чанг зарралари кўпайиб кетгани важидан тиббий ниқоблардан фойдаланишни “қатъий тавсия қилувчи” хабарномасини эълон қилган эди. Вазирлик, шунингдек, аҳолини бир метрдан кам бўлмаган ижтимоий оралиқ масофани ушлаб туришга ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди