Бир умрлик қамоқ жазосини ўтаётган Азимжон Асқаровнинг аҳволи кескин ёмонлашган

Азимжон Асқаров . Cpj.org сайти архив фотосурати

Бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилинган қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг саломатлиги кескин ёмонлашган. Бу ҳақда «Фарғона»га 23 июль куни ҳуқуқ ҳимоячиси Толекан Исмаилова сўзлаб берди.

Исмаилованинг сўзларига кўра, 22 июль куни конвоирлар қўлтиқлаб Асқаровни адвокат Валириан Вахитов билан учрашувга олиб чиқишган. Ойнали тўсиқ ортидан маҳбуснинг оғир нафас олаётгани, бадани сарғайиб кетгани кўзга ташланган.

Асқаров ўн кундан бери иситмалаётгани, иштаҳаси йўқлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, 21 июль куни омбудсмен ташрифидан олдин унга иккита укол қилишган ва натижада иситмаси тушган. Исмаиловага кўра, колония тиббий хизмати меҳмонларни алдаш учун атайин маҳбуснинг тана ҳароратини туширган. Чунки, ташриф пайтида Асқаровнинг тана ҳарорати ўлчанганда 36,9 градусни кўрсатган. Иштаҳанинг йўқлигига эса қамоқхона врачлари томонидан маҳбуснинг кучда бўлиши учун унга глюкоза уколини қилиши билан изоҳланади.

Исмаилова 23 июль куни ҳуқуқ ҳимоячиларининг турмага хусусий тиббий ёрдамни киритишга уринганларини гапирди. Бироқ, қамоқхона раҳбарияти барча маҳбуслар фақат турмахона тиббиёт кўригида бўлиши кераклигини рўкач қилиб, четдан врачларни киргизмаган.

Ҳозирда Асқаровни №19 колониядан тиббий хизмати дурустроқ бўлган №47 колонияга ўтказиш масаласи кўрилмоқда. Омбудсмен институти вакили Альберт Колопов «Фарғона»га жазо ўташини ижро қилиш маҳкамасида (ГСИН) маҳбусни бошқа жойга ўтказиш масаласи кўрилаётганини гапириб берди. «Бу ишни ташкиллаштириш керак, бу эса осон иш эмас. Маҳбус махсус мақомга эга, уни конвой назорати остида қўчириш лозим», — деб тушунтирди у. №47 колониясида маҳбусни рентген қилишади.

69 ёшли Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашгани 20 июль куни маълум бўлди. Дастлаб ГСИН ушбу маълумотни инкор қилди. Омбудсмен институти вакили қамоқхонага ташриф буюрганидан кейин Асқаровнинг ҳақиқатан касал экани, ҳозирда у тузала бошлагани тўғрисида билдирган. Шу билан бирга маҳбуснинг ташхиси номаълум. Ҳозирги пайтда Қирғизистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашган, бироқ №19 колониядаги бирорта маҳбус коронавирусга нистабан тестдан ўтказилмаган. Альберт Колоповга кўра, фақат қамоқхона маъмуриятигина тестдан ўтказилмоқда. Раҳбарият маҳбусларни коронавирусга оид текширишга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайди.

«Бир дуйно» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти оғир касаликка чалинган Асқаровни озод қилишни сўраб чиқди. Бундан олдин «Фарғона» ахборот агентлигининг Бош директори Даниил Кислов ҳам шу борада қирғиз ҳукуматига мурожаат қилди.

2010 йил мамлакат жанубида содир этилган миллий низолар сабаб тўқнашувлардан сўнг Асқаровга нисбатан бир умрлик қамоқ жазоси қўлланилди. Тергов версиясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси одамларни оммавий бетартибликка чақирган ва битта милиционернинг ўлимида бевосита иштирок этган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тан олинган бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари кўрсатмаларига кўра, мамлакатлаги куч ишлатар тизими Асқаровнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги камчиликларни фош қилганидан ўч олиш мақсадида унга нисбатан сохта айбловларни уюштирган. Мамлакат ичидаги барча апелляция бўлимлари ҳуқуқ ҳимоячиси аризанисини кўриб чиқишни инкор қилган, БМТ Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни озод этишга чақирди. Лекин бу чақириқ ҳам эътиборсиз қолди, Асқаров фуқаро суди орқали берилган жазони инкор этилишига уринди. 2020 йил июнда Бишкекнинг маъмурий суди ҳам даъво аризасини кўриб чиқишдан бош тортди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ