Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги медицина ходимларига 2020 йилнинг августидаёқ коронавирусга қарши эмланишни таклиф қилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбари Михаил Мурашко маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
Вакцинациядан биринчи бўлиб таҳлика гуруҳлари, шу жумладан, «медицина ходимлари ва касалланганлар билан энг кўп мулоқот қиладиган одамлар» ўтадилар.
Россия аҳолисини оммавий вакцинациядан ўтказиш вакцинанинг клиник тадқиқоти якунланганидан ва расмийлаштирилганидан ҳамда мутахассислар унга ўз баҳосини бериб, кенг кўламда қўллашга рухсат берганларидан сўнг режалаштирилмоқда. Мазкур процедураларнинг ниҳояга етиш муддатлари ҳақида аниқлик киритилмаган.
«Шунга қарамай, биз барибир клиник тадқиқотларимизнинг учинчи босқичини параллел равишда олиб борамиз, мутахассисларимиз бугун режалаштираётганларидек, бу айнан ҳар бир чиқарилишнинг формасига 800 кишидан бўлади ва бу беморларимиз амбулатория босқичларида вакцинацияни олишади», дея қўшиб қўйди вазир.
Параллель равишда вакцина ишлаб чиқариш бошланади ва энг таҳликали гуруҳларга ҳам ихтиёрий равишда эмланиш таклиф этилади.
Шу ҳафта ичида Гамалеи номидаги Миллий тадқиқот эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқарилган вакцинанинг синовлари ўтган Сеченов номли медицина институти раҳбарининг билдиришича, барча кўнгиллиларнинг организмлари иммунитет ишлаб чиқарган. Россия Мудофаа вазирлигининг Бурденко номидаги госпиталида вакцинани синовдан ўтказган кўнгиллиларда ҳам коронавирусга қарши антитаначалар пайдо бўлган.
Дастурда иштирок этган Bloomberg нашри манбаларининг расман тасдиқланмаган маълумотига кўра, бу вакцина билан апрель ойидаёқ Россия элитаси – миллиардерлар ва юқори мартабали мулозимларга эмланган. Вакцина таклиф этилган одамларнинг айримлари уни барча зарур синовлардан ўтиб бўлмагани важидан ўзларига эмлашдан бош тортган эдилар.
Ҳар нима қилганда ҳам, Россия Фанлар академияси академиги, Гамалеи номидаги Миллий тадқиқот эпидемиология ва микробиология маркази директори Александр Гинцбург унинг ходимлари – вакцина ишлаб чиқарганлар ҳамда клиник синовгача тадқиқотларнинг ташкилотчилари ва технологлар ўзларини коронавирусга қарши эмлатиб бўлганларини, иммунитет ҳосил қилганларини ва ҳеч қандай салбий ҳолатларни ҳис этмаганларини 22 майнинг ўзида билдирган эди.
Бундан ташқари, Россияда Оксфорд университетининг Женнер институти билан Вакциналарни ўрганиш бўйича Оксфорд гуруҳи ҳамкорликла ишлаб чиқарилган COVID-19 инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқариш бошланади.