«Юксалиш» ҳаракатини парламент депатати бошқаради

Бобур Бекмуродов . Facebook саҳифасидаги фотосурати

27 июль куни«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг раиси лавозимига парламент депутати Бобур Бекмуродов сайланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар беради.

Бекмуродов — Қашқадарё вилояти, Яққабоғ туманида тўғилган, ҳозирда 35 ёшга кирган. У Жаҳон тиллари давлат университетива Тошкент Молия институтини тамомлаган, 2005—2006 йиллари АҚШнинг Ўзбекистондаги «Partnership for Academic development» («Академик ривожланиш учун ҳамкорлик») дастурини тамомлаган. Бекмуродов 2018 йили «The John Smith Trust» (Буюк Британия) менежмент фонди дастурини битирган, «Тараққиёт стратегияси» маркази раҳбарияти ва «Юксалиш» ҳаракатида ишлаган. У Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

«Юксалиш» ташкилотининг собиқ раҳбари Акмал Бурхонов июль ўртасида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига раҳбар этиб тайинланди.

«Юксалиш» ҳаракати 2019 йили 25 январда Адлия вазирлиги томонидан нодавлат, нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу ташкилотни тузиш ташаббускори президент Шавкат Мирзиёев бўлади. Ташкилотчилар фикрига кўра, ушбу идора мамлакат аҳолиси, хорижда яшайдиган ватандошлар, республикадаги ислоҳотларни амалга оширишга масъул нодавлат нотижорат ташкилотларини бирлаштириши керак.

Мақом, тиббий ва транспорт таъминотига кўра мазкур ташкилот вазирликка тенглаштирилган. Давлат ижро бошқармалари ва ҳокимиятларнинг (вилоят, шаҳар, туман миқёсида) «Юксалиш» фаолиятига аралашиши тақиқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди