Ҳалқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Азимжон Асқаров ўлимини текшириш лозимлигини ёқлаб чиқдилар

Азимжон Асқаров . Azattyk.org сайти фотосурати

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро федерацияси ҳузуридаги Ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳимоя қилиш обсерваторияси ва Халқаро қийноқларга қарши курашиш федерацияси бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ўлими тавсилотларини текшириш зарурлигини ёқлаб чиқди. 28 июль куни Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро федерацияси сайтида мана шундай хабар берилган.

«Бир дуйно» қирғиз ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти каби Обсерватория ҳам Асқаровнинг ҳаёти хавф остида қолган пайтида ҳам озод этилмагани ҳолатини суддан ташқари ундан ўч олиш сифатида кўриш лозимлигини таъкидлайди. Бундан олдин Европа Иттифоқи ҳам Асқаров ўлимини текшириш кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Обсерватория баёнотида бундан буён Қирғизистоннинг Бош вазири, Ташқи ишлар вазири ва мамлакат омбудсмени Ўзбекистон ҳукумати билан Асқаровнинг ўз ватанида дафн этиш масаласини ҳал этиши лозимлигини айтади. Зеро, марҳумнинг васияти шундай бўлган. Бундан ташқари, Азимов Қирғизистонда дафн этилса, унинг қабрини вандалистлар тинч қўймаслиги мумкин.

Асқаров 2010 йил Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган миллий низолардан сўнг бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Тергов версиясига кўра, у одамларни оммавий бетартибликлар ва милиционерни ўлдиришга чақирган. Қирғизистонда суд қарорини бекор қилишга доир барча апелляция ишлари бекор қилинди, бироқ БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси бу ишларни Асқаровни таъқиб қилиниши, деб қабул қилди. Қирғизистон ҳукумати БМТ қўмитасининг ҳуқуқ ҳимоячисини озод қилиш тўғрисидаги қарорини бажармади. Асқаров ҳимоячиларининг фикрича, мамлакатдаги куч ишлатар тизими Асқаровнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги камчиликларни фош қилганидан ўч олиш мақсадида унга нисбатан сохта айбловларни уюштирган. Мамлакат ичидаги барча апелляция бўлимлари ҳуқуқ ҳимоячиси аризанисини кўриб чиқишдан бош тортган, БМТ Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни озод этишга чақирди. Лекин бу чақириқ ҳам эътиборсиз қолди, Асқаров фуқаро суди орқали берилган жазони инкор этилишига уринди. 2020 йил июнда Бишкекнинг маъмурий суди ҳам даъво аризасини кўриб чиқишдан бош тортди.

Асқаровнинг оғир касалликка чалингани 20 июлда журналистларга маълум бўлди. ГСИН (жазо ўташни ижро қилиш маҳкамаси) дастлаб бу хабарни инкор қилди, лекин 21 июль куни маҳкумни кўргани келган Қирғизистон омбудсмен институти вакиллари Асқаровнинг оғир касалланганини тасдиқладилар. 22 июль куни адвокат Валериан Вахитовнинг Асқаров олдига киришига изн берилди. Икки конвоир Асқаровни зўрга қўлтиқлаб суҳбат хонасига олиб чиқишган. 24 июлда ГСИН Асқаровнинг касалхонаси бор №47 колонияга кўчирди. Лекин врачлар ҳуқуқ ҳимоячисини сақлаб қололмадилар ва келаси кун эрталаб 69 ёшли Азимжон Асқаров бу дунёни тарк этди. Баданни ёриб кўриш текшируви Азимжон Асқаровнинг иккитомонлама пневмония сабаб ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этганини тасдиқлади. Асқаров COVID-19 тестидан ўтказилмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ