Давлат хизматлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Улуғбек Муҳаммадиев . Молия вазирлигининг матбуот хизмати фотосурати

Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига Улуғбек Муҳаммадиев тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилган.

Янги раҳбар 43 ёшда, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон Миллий университети (тадбиқий математика ва ҳуқуқшунослик йўналишлари), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган. У. Муҳаммадиев 2018 йил 26 августдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Агентликнинг аввалги раҳбари Халилилло Тўрахўжаев июнь ойида Ер ресурслари, геодегия, картография ва кадастр давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди.

Кейинги пайтлар Ўзбекистонда давлат хизматларини онлайн форматида кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда, коронавирус пандемияси даврида эса жараён рақамлаштириш билан янада фаоллашди. 2020 йил бошида президент Шавкат Мирзиёев электрон тизими фойдаланувчилари сонини ошириш, 2025 йилга келиб жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ электрон тарзида хизмат кўрсатиш борасида топшириқ берган.

Адлия вазири Русланбек Давлетов сўзларига кўра, жорий йилнинг май ойида интернет орқали 140 дан ортиқ давлат хизматлари бажарила бошланди, йил сўнггига қадар яна 50 та хизмат шу тизим орқали кўрсатилади. «Яна бир ютуқ — фуқароларнинг уйдан чиқмаган ҳолда, масофадан туриб электрон калитни қўлга киритишига имкон тўғилгани бўлди», — дейди Давлетов.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди