Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Шуҳрат Рустамов икки томонлама пневмониядан вафот этди

Шуҳрат Рустамов. . "Фарғона" фотоси

Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Шуҳрат Рустамов 2020 йил 28 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани касалхонасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Фарғона» ахборот агентлигига Рустамовнинг яқин таниши, ҳуқуқ ҳимоячи Гулбаҳор Каримбекова маълум қилди.

Рустамов 67 ёшга кирган, унга икки томонлама пневмония (зотилжам) ташхиси қўйилган эди.

Шуҳрат Рустамов июль ойининг охирида шамоллаб қолган ва ўз уйида даволанаётган эди. Бироқ 23 август куни уни оғир аҳволда Тошкент вилояти Янгийўл тумани касалхонасига ўпканинг 85 фоизи шикастланган ҳолда ётқиздилар.

Гулбаҳор Каримбековага кўра, ҳуқуқ ҳимоячига COVID-19 ташхиси қўйилмаган эди.

Марҳумнинг қариндошлари майитни паталаганатом кўригидан ўтказишга (мурдани ёришга) қатъий қаршилик кўрсатдилар. Айни пайтда Рустамовнинг жасади ўликхонадан қариндошларига топширилмоқда. Уни шу бугун дафн этадилар.

«Фарғона» марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этади.

Шуҳрат Рустамов ким бўлган?

Шуҳрат Рустамов 1952 йилда Тошкентда туғилган, авиация техникумини тамомлаб, армияда хизмат қилган, тўртта медаль билан мукофотланган, офицер бўлишни орзу қилган. Шу билан бирга, офицер бўлиш мақсади сари қатъий интилишларига қарамай фақат прапоршчик бўла олган. 1998 йилда туҳмат ва чақув натижасида ҳарбий комиссариятдан ишдан бўшатилган. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришиб, раҳбарлари устидан шикоят аризаларини ёза бошлаган. 1993 йилда алиментларни тўлашдан бўйин товлаш бўйича сохталаштирилган иш бўйича бир йилу уч ой қамоқда ўтириб чиқди. Айнан колонияда у ўзининг ҳуқуқ ҳимоячилик фаолиятини бошлаб юборди ва маҳкумларга шикоят аризаларини ёзишга ёрдамлашди. Шу билан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон қонунчилик базасини мукаммал тарзда ўрганиб, ўзлаштиришга киришди, дея ёзади Asiaterra мустақил нашри.

Шуҳрат Рустамов 2007 йилда Ўзбекистон президентлигига ўз номзодини қўйишга уриниб кўрди, 2017 йилда Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилар альянси раисининг ўринбосари этиб сайланди. 2015 йилда эса виртуал президент сайловларига иштирок этди.

Ҳуқуқ ҳимоячилик соҳасидаги фаол ҳаракатлари туфайли Рустамов барча даражадаги мансабдор ва амалдорларнинг ғазабига дуч келиб юрган. Ва оқибатда, 2045 йилда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди ҳуқуқ ҳимоячи Шуҳрат Рустамони лаёқатсиз деб топиш тўғрисида қарор чиқарди. Мазкур қарор «Маҳалла» жамғармаси шикоятига асосан чиқарилган.

Рустамов билдиришича, «Маҳалла» жамғармасининг шикояти – сиёсий таъқибнинг натижасидир: «Президент девонхонасида мен томондан президент номига ёзилган 2,5 мингта шикоят аризалари ётибди. Уларнинг бирортаси ҳам шу чоққача кўриб чиқилмади».

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ