Толиблар мамлакат пойтахти яқинидаги Лағмон провинциясига қарашли туманни эгаллаб олдилар

«Толибон» ҳаракати (Россия Федерациясида тақиқланган) жангарилари томонидан Лағмон провинциясига қарашли Давлат — Шоҳ тумани бир неча ойдан бери қуршовда бўлгани сабаб, Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари ушбу ерни тарк этишга қарор қилганлар. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги афғонларнинг TOLO News телеканалига таяниб хабар беради.

Ҳозирда туман маркази ҳам толиблар назоратига ўтган. Сўнгги олти ой ичида жангарилар томонидан қуршовда бўлган Давлат — Шоҳ туманида мамлакат хавфсизлик хизматининг 15 нафар ходими ҳалок бўлган.

2020 йилнинг 29 февралида Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тинчлик шартномаси имзоланганди. Унга кўра, Афғонистондаги турли кучлар музокаралари олдидан 5 мингга яқин ҳаракат тарафдорлари ва толиблар ушлаб турган мингга яқин одамлар озод этилиши керак эди. Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши маълумотига кўра, АҚШ билан имзоланган мазкур келишувдан сўнг «Толибон» ҳаракати томонидан 2,8 мингдан зиёд ҳужумлар содир этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Покистонда музликлар эриб, йўқолиб кетмаслиги учун уларни «уйлаб» қўйиш маросими ҳақида

  • Америкаликлар аслида янги афғон ҳукумати ва Ҳаққонийлар оиласидан нималарни кутаётгани ҳақида