Толиблар энди Туркманистонга чегарадош туманни босиб олдилар

«Толибон» ҳаракати (РФ ва бир қатор мамлакатларда тақиқланган ташкилот) жангарилари ўтган ҳафта охирида Фарёб провинциясининг Андхой туманини босиб олдилар. Маълумки, бу ерда Туркманистон чегарасига яқин Акина порти жойлашган ва у туркманларнинг Имомназар шаҳри қаршисида бўй чўзган.

Туркманистондан озиқ-овқат ва товарлар импорти олиб бориладиган порт ҳозирча ҳукумат қўшинлари назорати остида. Бироқ, MENAFN нашрининг хабар беришича, порт йўли толиблар томонидан кесилиб қўйилганлиги боис, шимолий провинциянинг тўртта туманида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кундан-кунга ўсиб бормоқда. Маҳаллий ҳалқ очлик бошланиши мумкинлигидан ҳавотирда.

Бугунги кунда толиблар Фарёбнинг 14 туманидан 13 тасини ўз назоратига олган, деб хабар беради нашр.

Акина — Туркманистон билан чегарадош иккита портнинг бири ҳисобланади. Иккинчиси — Торгунди мамлакат ғарбидаги Ҳирот провинциясида жойлашган. Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари, нефт ва газ қўшни Марказий Осиё мамлакатларидан импорт қилинади.

Акина орқали Туркманистон — Афғонистон — Тожикистон темир йўли ўтган. 2016 йили туркманларнинг Керки шаҳридан темир йўли ўтказилган. 2021 йил январь ойида темир йўлнинг Акина-Андхой йўналиши тантанали равишда очилган эди, бироқ ҳозир бу йўналишда ҳаракатлар тўхтаб қолган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди