Тожикистон толиблар билан мулоқот қилмаслигини билдирди

Сирожиддин Муҳриддин. Тожикистон ТИВ сайти фотосурати

Тожикистон Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаган ҳолда бугунга қадар «Толибон» радикал ҳаракати (Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) билан алоқада бўлмаган. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин матбуот анжуманида таъкидлади, деб хабар беради «Азия-плюс» ўзининг Telegram-каналида.

Шундай қилиб, Тожикистон бугунги кунда Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатлар ичида толиблар билан ҳамкорлик қилишни рад этаётган ягона давлат ҳисобланади.

Покистон, Хитой, Эрон ва Ўзбекистон авваллари толибларни расмий даражада ўзида қабул қилган. Бундан ташқари, мазкур давлат дипломатлари «Толибон» ҳаракати делегацияси қатнашган музокараларда иштирок этганлар. Толиблар ўтган йили АҚШ билан тинчлик шартномасини имзолашдан олдинроқ Хитой билан расмий даражада алоқаларни бошлаган. Толиблар Пекинга ташриф буюриб, америкалик билан бўлажак келишув шартларини муҳокама қилганлар. Эрон Афғонистонни чет эл ҳарбий қўшинлари тарк эта бошлаши биланоқ «Толибон» ҳаракати билан алоқаларини фаоллаштирган. Ўзбекистон ўз ҳудудида толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувларни бас қилишга доир анжуманларни ўтказган. Шуни таъкидлаш лозим, Афғонистондаги ҳукуматга қарши кучлар Тошкент ташаббусларини доимо илиқ қаршилаганлар. Туркманистон эса бир неча бор радикал ҳаракат вакиллари билан ҳам очиқ, ҳам ёпиқ музокаралар олиб борган.

Тожикистон ҳукмати ўзоқ йиллар давомида афғон тожиклари етакчиси Аҳмад Шоҳ Мақсуд билан дўстона муносабатда бўлган. Маълумки, Шоҳ Маҳсуд 2001 йилдаги вафотига қадар толиблар билан муросасий курашиб келган.

Матбуот анжуманида Тожикистон ТИВ раҳбари ҳукумат америкалик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилган афғонларни ўз ҳудудида қабул қилиш масаласини кўриб чиқмаганини маълум қилди. Бундан олдин АҚШ Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматидан америка армияси билан ҳамкорлик қилган 9 мингта афғонни вақтинча қабул қилишни сўрагани борасида хабарлар тарқаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди