Толиблар ўзбек тили Афғонистонда бундан кейин ҳам расмий тил бўлиб қолишини вада қилганлар

Nuz.uz сайти фотосурати

Ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига «Толибон»* ҳаракати раҳбарияти маълум қилган, деб хабар беради республика Ташқи ишлар маҳкамасининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов.

Ушбу мурожаат ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликларга жавобан янгради.

Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон «Толибон» ҳаракати билан алоқада эканини маълум қилганди. «Менга халқимнинг тинчлиги керак, осойишталиги керак. Фақат ва фақат ўзбек халқимнинг, жонажон Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар мулоқотга киришишга тайёрман», — дея таъкидлаган Мирзиёев.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва бир қатор давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар