ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда қиз-жувонларнинг 70 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги № 5 мактаб-интернати ўқувчи қизлари. Мitc.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда 14 ёндан 30 ёшгача бўлган қиз-жувонларнинг 68 фоизи интернетдан мутлоқ фойдаланмаган. Бу ҳақда 11 октябрь — Халқаро қизлар кунида ЮНИСЕФ — БМТ Болалар жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

ЮНИСЕФ тадқиқотларига кўра, қизларнинг 43,5 фоизи компьютер саводхонлигига эга эмас, бундай кўрсатгич йигитлар ўртасида 30 фоизни ташкил этади. Мавжуд ҳолат қизларнинг меҳнат бозорида ўз салоҳиятини ишга солиш имкониятини пасайтиради, дея таъкидлайди ташкилот.

Қизлар ўзларида бор талантни намойиш эта олишлари учун гендер зўравонликдан ҳоли бўлган рақамли саводхонлик ва хавфсиз рақамли ҳудудга эга бўлишлари лозим, дея қўшимча қилади ЮНИСЕФ.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар