Тошкент шаҳридаги маҳаллалар сони кўпайди

Podrobno.uz сайти фотосурати

Тошкент вилоятидан 41 та маҳалла пойтахт тасарруфига ўтказилди. Бу ҳақда Yuz.uz нашри хабар беради.

Шундай қилиб Тошкент вилоятидаги маҳаллалар сони 1050 тадан 1009 тага камайган. 2021 йил апрель ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти 524 та маҳаллага эга бўлган.

Августда Ўзбекистон Сенати қарорига кўра, Тошкент вилоятидан жами 7853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилган. Бундай ўзаро ер майдонлари билан алмашишлар пойтахт ва вилоят ўртасидаги чегарани аниқ белгилаб олиш учун амалга оширилгани айтилади.

Натижада Тошкент шаҳри аҳолиси сонига 95,8 мингта одам (бу 23,2 мингта оила ва 29 мингта хонадон дегани) келиб қўшилди. Пойтахт пропискасидан қанча одам маҳрум бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар