Андижонда «пуллик» кўприк қурган одам судланган

Видеодан кадр

Андижон вилоятида сой устига кўприк қуриб, ундан ўтган одамлардан пул талаб қилган одам судланди. Бу ҳақда Repost.uz Булоқбоши туман ҳокимияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Ҳокимиятдагиларнинг билдиришича, табиий офат сабаб шу йилнинг июль ойида Аравонсой устидаги кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Шунинг учун кўприкдан фойдаланиш ман этилади. Бироқ, 10 октябрда «Базарбоши» маҳалласи фуқароси, муқаддам судланган Н.И. сой устидан қўлбола кўприк қуради ва ундан ўтган ҳар бир одамдан минг сўмдан пул олади.

Бу ҳолат Булоқбоши туман суди томонидан кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, фуқаро Н.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 200- моддаси (Ўзбошимчалик) билан айбдор деб топилган ва 7 кунга маъмурий қамоққа олинган.

Ҳозирги кунда Аравонсой кўпригини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар