Тошкентда Renessans TV телеканалининг тақдимоти бўлиб ўтди

Troll.uz фотосурати

Тошкентдаги Халқаро медиа-холлда Renessans TV телеканали тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

Renessans TV телетармоғи мамлакатнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган 14 та нодавлат телеканални ўзида бирлаштиради. У маҳаллий янгиликлар ва таҳлилий кўрсатувларни намойиш этади. Шунингдек, Renessans TVнинг марказий таҳририятида суратга олинган медиа маҳсулотлар, сиёсий-ижтимоий дастурлар, фильм ва кўрсатувлар ҳудудий телеканаллар эфири орқали тарқатилади.

1 сентябрдан Renessans TV тест режимида иш бошлаган. Тез орада телеканал тўлиқ форматда фаолиятини бошлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар