Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади. Ўзбекистон МСК сайлов натижаларини ҳали эълон қилмади

Wosoft.ru сайти фотосурати

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида эришган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот маркази хабар беради.

«Телефон орқали мулоқотда Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбарлигига бўлган сайловда эришган ғалабаси билан чин кўнгилдан табриклади», — дейилади хабарда.

Путин Мирзиёевга табрик телеграммасини йўллаган.

Бироқ, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 24 октябрда бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини ҳам ҳали эълон қилмади. Сайлов натижалари 25 октябрь кунининг иккинчи ярмида эълон қилиниши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этганлар сони сайловчиларнинг 80,8 фоизини ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар