Ўзбекистон президентининг куёви «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди

«Капиталбанк» сайти фотосурати

Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» устав фондидаги улушини 50 фоизга оширди, деб хабар беради Spot.uz фонд биржаси маълумотларига таянган ҳолда.

2019 йили Ойбек Турсуновга қарашли компания «Капиталбанк» банкининг 40,13 млн (36 фоиз) акцияларини сотиб олган. Кейинчалик акциялар миқдори 52,43 млн.га кўпайган. 29 октябрь куни тузилган Биржадан ташқари битимда Турсунов 112,49 млн оддий банк акцияларини сотиб олади — бу акциялар умумий сонининг 34,1 фоизини ташкил этган.

«Капиталбанк» банклар секторида етакчи позицияга эга ва у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳар кварталда тузиладиган банклар фаоллиги Индексида биринчи ўринни сақлаб келади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар