Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

Волжский шаҳар вокзали. Allzd.ru сайти фотосурати

Ўзбекистон пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг қайтиши учун бешта махсус йўловчи поездини жўнатади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар беради.

Мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26,29 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Йўл вақти икки суткадан ортиқ.

Қўшимча маълумотларни 1005 телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб, жойлардаги темир йўл кассалари ва маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар