Қорақалпоғистондаги тўқайзорлар уч кундан бери аланга ичида

Kun.uz сайти фотосурати

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида, дарёга ёндош ҳудуддаги тўқайзорда келиб чиққан ёнғинни батамом ўчиришнинг иложи бўлмаяпти, деб хабар беради Kun.uz.

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум. Уни ўчириш учун 500 нафар одам, 10 дан зиёд техника жалб қилинган. Тўқайзор ўрмони ёниши оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар эса ҳозирча ҳисобланмаган.

Айни пайтда ёнғин Туркманистон чегарасига яқинлашиб қолган. Ҳозирда ёнғинни бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

2019 йили Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида қамишзорлар ёниб кетган эди. Ёнғин келиб чиқишига қамишзорга чақмоқ тушиши сабаб бўлган. Бу ерлар ботқоқлик бўлгани боис ўт ўчириш техникалари ёрдамида алангани ўчириш имконсиз бўлган. Аланга учинчи кунга ўтиб сўнган. Табиий офат 278 гектар қамишзорни йўқ қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар