Композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов вафот этди

Шермат Ёрматов. Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Машҳур композитор ва дирижёр, Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Шермат Ёрматов ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куюнчак раҳбар, «Қўшиғим, жон қўшиғим», «Биргаликда куйлаймиз», «До, ре, ми, фа, соль», «Санъат ғунчалари» каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим ҳисобланади.

Шермат Ёрматов 1939 йил Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахассислиги бўйича тугатган. Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари бўлган. У 1997 йили Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар