Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги америка дронлари харид қилингани тўғрисидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эмблемаси

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги АҚШдан Puma 3 AE дронлари харид қилингани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

«Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари бу борада етакчилардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар PUMA-RQ 20 учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган», — дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввал, Американинг AeroVironment мудофаа компанияси жорий йил декабрига қадар Ўзбекистонга АҚШнинг ташқи ҳарбий сотув (FMS) дастури доирасида жами 8,54 миллион доллар эвазига учувчисиз учиш аппаратларини етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди