Солиқ ходими Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Фазлиддин Умаров. Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати фотосурати

Самарқандда ҳоким алмашди. Шаҳар ҳокими лавозимига Фазлиддин Умаров тайинланди, дея хабар беради Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

2019 йил май ойидан бери ҳокимлик лавозимини эгаллаб келган прокуратуранинг собиқ ходими Бобурмирзо Облақулов «бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан» лавозимидан озод этилган.

Фазлиддин Умаров ҳоким этиб тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимларида ишлаб келган.

Умаров 1978 йили Самарқанд вилоятида туғилган. У 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» мутахассислиги бўйича, 2006 йили Солиқ академиясининг «Давлат солиқлари ва йиғимлари» мутахассислиги бўйича (магистратура) тамомлаган. Умаровнинг меҳнат фаолияти деярли ҳар доим солиқ органлари билан боғлиқ бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар