Россия Марказий Осиё мамлакатларига парвозлар учун «ковид» чекловларини бекор қилди

Tonkosti.ru сайти фотосурати

Россия COVID-19 пандемияси туфайли саккизта давлат бўйлаб парвозларга нисбатан киритилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

9 мартдан бошлаб Марказий Осиёнинг барча давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон ва Эронга мунтазам ва мунтазам бўлмаган қатновларга қўйилган чекловлар олиб ташланади.

Парвозлар ҳаво қатнови бўйича икки томонлама ҳукуматлараро битимлар қоидалари ва авиация ҳокимиятларининг алоҳида келишувлари асосида амалга оширилади. Шунингдек, авиакомпаниялар Россия Федерацияси бош санитария шифокорининг «COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун изоляцияни таъминлаш тўғрисида»ги қарори қоидаларига риоя қилишлари лозим.

Айни пайтда, Россия Федерациясининг Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиёти натижасида Россияга қарши халқаро санкциялар жорий этилганидан сўнг, Россиянинг айрим авиакомпаниялари халқаро парвозларни тўхтатди. Улар орасида Ўзбекистонга парвоз қилаётган Аэрофлот, S7 Airlines ва Smartavia компаниялари бор. Шу муносабат билан Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия шаҳарларини боғловчи қўшимча рейсларни йўлга қўйишни бошлади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди