Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берилди

АZIMUTH.AERO САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Россиянинг «AZIMUTH» авиакомпаниясига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар беради.

Рухсат 28 март куни берилган. Авиакомпания RRJ-95B самолётида («Сухой Суперджет 100» модификацияси) қуйидаги йўналишларга парвоз қилади:

👉 Ростов-на-Дону — Самарқанд — Ростов-на-Дону,

👉 Ростов-на-Дону — Урганч — Ростов-на-Дону,

👉 Краснодар — Урганч — Краснодар,

👉 Минеральные Воды-Урганч-Минеральные Воды.

«Азимут» 2017 йилда ташкил топган бўлиб, у Россиянинг жанубидаги ҳаво ташувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг дастлабки тўрт йилида авиакомпания юздан ортиқ йўналишларни очди ва 5 миллиондан ортиқ йўловчини ташиди. Самолёт парки 15 та «Сухой Суперджет 100» ҳаво кемаларидан иборат.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 111 та ташкилот Жаҳон банкидан нимани талаб қилмоқда ва бунинг Тожикистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар