Туркманистонда Аркадаг отига ёдгорлик ўрнатилади

Охан оти. turkmenportal сайти фотосурати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қарорига кўра, Ахал вилоятида республиканинг амалдаги раҳбари, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовга тегишли Охан (Оқ хон) отига ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда Turkmenportal хабар беради.

Ёдгорлик Туркманистон президентининг Ахалтеке от спорти мажмуаси ҳудудида пайдо бўлади. Ҳайкал Ахал вилояти ҳокимлиги буйруғи билан лойиҳалаштирилади ва ўрнатилади.

Бу Туркманистонда Бердимуҳамедовлар сулоласи даврида ўрнатилган отларга ўрнатилган учинчи ёдгорлик бўлади. 2013 йили Копетдоғ водийсида, Халқаро от спорти мажмуасига кираверишда Пўлатли отига бағишланган ҳайкалтарошлик композицияси пайдо бўлди. 2014 йили Ашхободда Янардаг отига ҳайкал очилган бўлиб, унинг сурати Туркманистон гербида акс эттирилган.

Охан — шахсан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи тарбиялаган от. 2017 йили Ашхободда ўтказилган Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Охан чавандози олов ёққан эди. 2018 йили от ўрнидан туриб, икки оёқда 10 метрни 4 сонияда босиб ўтган ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.

Собиқ президент отларни жуда эъзозлаган, у Ахалтеке отларига бағишлаб тўртта китоб ва бир нечта шеърлар ёзган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди