Россия Давлат Думаси МДҲга аъзо давлатлар ўртасида имзоланган пенсияга доир Битимни бекор қилди

Iz.ru сайти фотосурати

24 май куни Давлат Думаси МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги битимни бекор қилди. Шартномадан чиқиш мавжуд пенсионерларга таъсир қилмайди.

Тушунтириш хатида шартнома имзоланганидан бери 30 йил ўтгани ва бу вақт ичида иштирокчи давлатлар давлат пенсия тизимидан тўланган суғурта бадаллари (ижтимоий бадаллар) асосида пенсияларни шакллантириш тизимига, мажбурий пенсия суғуртасига ўтгани айтилади.

«Битим қоидалари энди МДҲга аъзо давлатларнинг пенсия таъминоти тизимининг мафкураси ва асосий тамойилларига мос келмайди ва ушбу давлатлар фуқароларига пенсияга чиққанларида ўзларининг пенсия ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишларига имкон бермайди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Россия томони миграция оқимининг ўсиши туфайли шартномага амал қилиш ҳаражатлари ҳам ошиб бормоқда, шунингдек СССРда минимал иш стажига эга бўлмаган ва мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшмаган фуқаролар ҳам ушбу келишув доирасига тушиши мумкин.

Ҳозирда Россия Федерацияси МДҲ мамлакатлари билан ҳар бир давлат ҳудудида фуқаролар томонидан олинган пенсия ҳуқуқлари миқдорига қараб пенсия тўлаш учун харажатларни тақсимлашни назарда тутувчи мутаносиблик тамойилига асосланган янгидан икки томонлама шартномалар тузмоқда.

«Ушбу тамойил фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги давлатга пенсия ҳуқуқини оладиган давлат томонидан «пенсияларни экспорт қилиш» деб аталадиган нарсани назарда тутади (ҳар бир Аҳдлашувчи томон ўз пенсия қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудида олинган суғурта ёки иш стажига мос келадиган пенсиянинг бир қисмини ҳисоблаб чиқади ва тўлайди), — деб тушунтирадилар ташаббус муаллифлари.

Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон билан янги шартномалар имзоланган ва улар 2021 йил 1 январдан кучга кирди. Ўша йилнинг 15 сентябрида Тожикистон билан тегишли келишув имзоланган, Молдова ва Ўзбекистон билан музокаралар жараёни давом этмоқда.

Россия 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсия шартномасидан чиқади.

Ҳозирги персонерлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, Россиянинг шартномадан чиқиши аллақачон тайинланган тўловларни қайта кўриб чиқишни англатмайди. Бу ҳақда Россия ҳукумати томонидан очилган «Объясняем.РФ» Телеграм канали хабар берди.

Кучдан қолаётган шартнома 1992 йили Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина томонидан имзоланган эди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди