Туркманистон «Звезда» ва «Россия 1» телеканаллари кўрсатувини вақтинча блоклаб қўйди

pixabay.com сайти фотосурати

Туркманистон Россиянинг «Россия 1» ва «Звезда» телеканаллари кўрсатувини блоклаб қўйди, улар мамлакатнинг энг йирик лицензияга эга алоқа оператори «Ашхобод шаҳар телефон тармоғи» АЖ томонидан трансляция қилинади, дея хабар беради «Интерфакс».

Ушбу телеканалларга ўтишда эълон пайдо бўлади: «Эшиттириш (...) Телекартага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бутун Россия телеканалларини хорижий сунъий йўлдошлардан кўрсатишга чеклов қўйилганлиги сабабли блокланган. Айни пайтда биз заҳиравий трансляцияни ташкил қилиш устида ишламоқдамиз, шундан сўнг трансляция тўлиқ тикланади».

Худди шу оператор тармоғидаги бошқа рус каналларини трансляция қилишда муаммо йўқ. Туркманистон фуқаролари Биринчи канал, «РенТВ», НТВ, СТС, ТНТ, Европа чемпионати, «Матч» ва бошқаларни кўришлари мумкин.

Бугун тонгда Қирғизистоннинг «Акнет» телекоммуникация компанияси ўз сайтида ВГТРК телеканаллари («Россия Культура», «Россия 24» ва «Звезда») кўрсатувларини вақтинчалик тўхтатаётганини маълум қилган эди. Оператор буни санкциялар билан изоҳлади, шу сабабли бир қатор Россия каналларининг трансляцияси халқаро сунъий йўлдошларда бир томонлама тўсиб қўйилди. Кейинроқ Маданият вазири ўринбосари Чингиз Эсенгулов 24.kg агентлигига улар фақат битта кабел тармоғида йўқлиги, бутун мамлакат бўйлаб эшиттиришда муаммо мавжуд эмаслигини тушунтирди.

«Юқоридаги каналлар ижтимоий пакетда. Вақтинчалик фақат Акнетда кўрсатилмайди. Нима учун бу содир бўляпти, биз билмаймиз. Бу хусусий телевидение оператори, у ўз пакетини шакллантиради. Фуқароларнинг маълумотларга эга бўлиш конституциявий ҳуқуқини таъминлаш ҳолда Россия каналлари эфирга узатилади», — деди Эсенгулов.

Бутунроссия давлат телерадиокомпаниясига қарши санкциялар Буюк Британия томонидан май ойи бошида эълон қилинди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия элчиси Дебора Броннертга норозилик билдириб, санкцияларни «Британия сиёсатчилари иккиюзламачилиги ва беадаблиги»нинг тасдиғи деб атади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди