Марказий Осиё давлатлари саммитида беш президентдан учтаси Дўстлик шартномасини имзолади

ҚОСИМ-ЖОМАРТ ТЎҚАЕВ, ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВА САДИР ЖАПАРОВ ТЕПЛОХОД САЙРИДА. AKIPRESS САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

AKIpress хабарига кўра, ҳужжат Қозоғистон президентлари Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Тожикистон ва Туркманистон ички тартиб-қоидалардан ўтгандан сўнг Шартномага қўшилади, дея изоҳ берди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Саммитда Садир Жапаров сўзга чиқиб, Шартнома минтақа мамлакатлари ўртасидаги янада яқинлашув жараёнларига, ҳозирда юзага келаётган таҳдидларини енгишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

«Бу тарихий лаҳзадир ва умид қиламанки, ушбу Шартнома Марказий Осиё маконида умумий фаровонлик учун ишончли асосга айланади», — деди Жапаров.

Саммит доирасида XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномадан ташқари яна бешта ҳужжат имзоланди:

✅ Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Эмомали Раҳмоннинг Жамғарма президенти сифатидаги ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қарори;

✅ Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувининг қўшма баёноти;

✅ минтақа давлатларининг кўп томонлама форматлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги концепцияси;

✅ «Марказий Осиё учун яшил кун тартиби» минтақавий дастури;

✅ 2022-2024 йилларга мўлжалланган минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви тўртинчи бор ўтказилмоқда. Бундай саммитларни 2017 йили ўтказиш таклифи Ўзбекистон президенти томонидан — «ишончли мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва долзарб минтақавий муаммолар бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш» таклифи билан чиққанди.

Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султонда, иккинчиси – 2019 йил ноябрда Тошкентда, учинчи учрашув ўтган йил август ойида Туркманистоннинг «Аваза» миллий туристик зонасида бўлиб ўтганди. Бешинчи саммит 2023 йили Душанбеда бўлиб ўтади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди