Толиблар яна Ўзбекистон ва Тожикистондан Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли вертолётларини қайтаришни сўради

TOLOnews сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматининг Мудофаа вазирлиги Тожикистон ва Ўзбекистондан ўтган йил август ойида Марказий Осиёнинг постсовет республикаларига ўғирлаб кетилган вертолётларни қайтаришни яна бир бор сўради.

8 август куни TOLOnews телеканали хабар беришича, толиблар Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хваразамийнинг (Inayatullah Khwarazami) Кобул ўғирлаб кетилган вертолётларни тез орада қайтариб олишини айтган.

«Вертолётлар афғон халқининг мулки. Улар [Афғонистоннинг] амалдаги ҳукумати, Мудофаа вазирлигига қайтарилиши керак», — деган Хваразамий.

Айни пайтда, айрим афғон таҳлилчилари «Толибон» ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагунча, вертолётларни олишнинг иложи йўқ, деб ҳисоблайдилар.

«Мамлакатдан ўғирлаб кетилган вертолётларига келсак, бир қатор муаммолар мавжуд. Аввало, бу вертолётлар учун ҳужжатлар Афғонистонга тегишли эканлигига ишончим комил эмас. Иккинчи муаммо «Толибон» ҳукуматига тегишли бўлиб, уни ҳеч бир давлат тан олмаган»,дейди Тожикистондаги собиқ афғон дипломати Фаҳим Коҳдаманий (Fahim Kohdamani).

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойи ўрталарида «Толибон» Афғонистон шаҳарларини қаршиликсиз эгаллаб олганида ҳукумат ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари 50 га яқин вертолёт ва самолётларда Ўзбекистонга учиб ўтган эди. Бундан ташқари, Ҳарбий ҳаво кучлари самолётларининг бир қисми Тожикистон ҳудудига олиб кетилган. АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили, армия майори Роб Лодевикнинг маълум қилишича, ўтган йил 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 46 та, Тожикистонда эса 18 та самолёт, жумладан Ми-17, UH-60 вертолётлари ва PC-12, C-208, AC-208, А-29 самолётларии мавжуд.

Жорий йилнинг апрель ойи охирида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистон ўз ҳудудида қолиб кетган ҳарбий вертолёт ва самолётларни Америка расмийларига қайтаришини маълум қилган эди.

Июнь ойида Қўшма Штатлар Марказий Осиё республикасида ўғирлаб кетилган собиқ Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг бир қисмини Тожикистонга ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди