Европа Иттифоқининг Туркманистондаги ваколатхонаси итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишни тақиқловчи қонун қабул қилинганини қўллаб-қувватлади ва «Севги ва меҳр» ўн кунлиги эълон қилди. Бу ҳақда Turkmen news нашри хабар беради.
Шуниси эътиборга лойиқки, акция Туркманистонда тақиқланган Instagram фойдаланувчиларига мўлжалланган (Россия Федерациясида бўлгани каби: ижтимоий тармоқ Россияда экстремистик деб тан олинган Meta корпорациясига тегишли). Унга фақат VPN орқали кириш мумкин. Бироқ, ваколатхона веб-сайтида бунга доир янгилик йўқ.
«1 августдан 10 августга қадар уй ҳайвонлари ёки эгасиз ҳайвонларга ғамхўрлик қиланаётганига доир фотосурат ёки видеони постга жойлаштиринг», — дея таклиф қилади ваколатхона. Чоп этишда @eu4turkmenistan аккаунтини белгилаш лозим, шунда кейин репост орқали у акция ташкилотчисининг аккаунтида пайдо бўлади.
«Биз Туркманистонда яқинда тасдиқланган «Итларни парвариш қилиш ва кинологик фаолият» тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлаймиз ва барчани уй ҳайвонларига нисбатан меҳрибон бўлишга чақирамиз», — дейилади Европа Иттифоқининг Туркманистондаги ваколатхонаси нашрида.
Жорий йилнинг июль ойи охирида мазкур қонун кучга кирди. Хусусан, унда маҳаллий ҳокимият органлари шафқатсизлик ва кераксиз азоб-уқубатларни истисно қиладиган усуллардан фойдаланган ҳолда итлар сонини тартибга солишлари кераклиги таъкидланган. Шунга қарамай Turkmen news хабарларига кўра, коммунал хизмат ходимлари итларни шафқатсиз усуллар билан ўлдиришда давом этмоқдалар ва маҳаллий аҳолининг ҳайвонларни ҳимоя қилишга доир илтимосига, уй маъмурияти раҳбарларидан бири ушбу таклиф билан «тегишли жойни артиш» лозимлиги билан жавоб қайтарган.