Тошкент кинофестивалида туркман кинематографиясининг иккита янги фильми тақдим этилади

"Қизил курте" фильми постери. sverdlovskfilmstudio.ru сайти фотосурати

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари кино намойиши ва Туркманистон киноси кунлари доирасида туркман киносининг янги маҳсулотлари — «Буюк Фироғий мурожаати» ва «Қизил курте» фильмлари тақдим этилади.

2022 йили суратга олинган «Қизил курте» бадиий фильми ҳужжатли кинорежиссёр Саҳисалах Байрамовнинг дебюти бўлади. Улуғ Ватан уруши фронтидан қайтмаган севгилисини умр бўйи кутган аёл ҳақидаги фильм кўплаб ижобий баҳоларга сазовор бўлди ва бир қанча йирик халқаро фестивалларда, жумладан, Екатеринбургдаги Евроосиё қитъаси ва Бурсадаги ТУРКСОЙ кинофестивалларида қатнашди.

Кинофорум доирасида фильм 13 сентябрь куни Тошкентдаги «Ашхобод» амфитеатрида намойиш этилади. Шунингдек, 2016 йили суратга олинган Вепа Ишангулиевнинг «Орзу тулпори» фильми ҳам шу ерда тақдим этилади.

«Буюк Фироғий мурожаати» фильми кинофестивал сюрпризларидан бири бўлиши аниқ. Ёш режиссёр Арслан Эебердиевнинг 2022 йили буюк туркман шоири Махтумқули Фироғийга бағишлаб олган фильми ҳақида кўп нарса маълум эмас. Фильм 16 сентябрь куни Шаҳрисабз маданият марказида намойиш этилади.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди