Туркманистонда ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар остида гиёҳванд моддалари ёқиб юборилди

Гиёҳванд моддаларни ёқиб юбориш жараёни. hronikatm.com сайти фотосурати

Туркманистоннинг Ахал вилоятининг Гёкдепе этрапида (туман) жойлашган махсус мажмуада гиёҳванд моддалар ва контрабанда тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш бўйича акция ўтказилди. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» нашри хабар берди.

Тадбирда парламентнинг ҳар икки палатаси раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, Давлат хавфсизлик кенгаши, жамоат ташкилотлари, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари вакиллари, оқсоқоллар иштирок этишди.

Иштирокчиларга олиб қўйилган гиёҳванд моддалари, контрабанда тамаки ва фармацевтика маҳсулотлари кўрсатилди, шундан сўнг қадоқланган қоплар бирин-кетин махсус печларга жўнатилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида ҳар ким мазкур қопларни йўқ қилишда иштирок этиши мумкин эди.

Бутун жараён Ички ишлар вазирлиги мусиқа гуруҳи ижросидаги ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар остида рўй берди.

Қандай наркотик моддалар ва қай миқдорда йўқ қилинганига ойдинлик киритилмаган.

Туркманистонда гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш кампанияси ҳар йили ўтказилади. Илгари Оқбуғдай этрапининг Боғобод қишлоғида ҳам худди шундай печкалар ўрнатилиб, мусодара қилинган гиёҳванд моддаларни ёқиб юбориш тадбирлари ўтказилган. 2020 йили ўша пайтдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедов янги ёқиш иншоотини очган эди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди