Bloomberg: Туркия соҳилида миллионлаб баррел қозоқ нефтини ташиётган танкерлар туриб қолди

cpc.ru сайти фотосурати

Миллионлаб баррел Қозоғистон нефтини олиб кетаётган нефт танкерлари Туркиянинг ушбу кемалар учун суғурта кафолатларини тақдим этиш талаби туфайли Қора денгизни тарк эта олмайди, деб ёзади Bloomberg.

Анқара вакиллари Туркия суғуртачилардан Босфор ва Дарданелл бўғозларидан ўтиш учун Туркия сувларида суғурта қопламасини кафолатловчи хатларни талаб қилган. Улар, ўз навбатида, буни тақдим қила олмаган.

Муаммолар Европа Иттифоқининг Россия нефтига қарши янги санкциялари фонида юзага келган. Уларга кўра, 5 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқи Россия Федерациясидан денгиз орқали етказиб бериладиган хомашёни қабул қилмайди ва Россия нефти нархининг юқори чегараси бир баррел учун 60 долларни ташкил этади (мос равишда Европа компанияларига кемаларни суғурта қилиш тақиқланади).

Натижада 18 миллион баррел нефтга эга камида 20 та танкер Қора денгизни тарк эта олмаяпти.

Агентлик маълумотларига кўра, навбатда турган кемаларнинг 19 таси Қозоғистондан, битта танкер эса 1 млн баррелга яқин Ҳиндистонга мўлжалланган Россиянинг Urals нефтини олиб кетмоқда.

Қозоғистон нефти Ғарб санкцияларига дучор бўлмаганига қарамай, Анқара унинг Россия портини тарк этганидан хавотирда бўлиши мумкин, дейилади хабарда.

Қозоғистон нефти Новороссийск денгиз портига КҚК (Каспий қувурлари консорциуми) қувури орқали етказилади ва у ердан танкерлар орқали Европа бозорига ташилади. Бу Қозоғистон нефтининг асосий экспорт йўли бўлиб, мамлакат сўнгги 20 йил давомида ундан фойдаланмоқда.

Яқин вақтгача у носозликларсиз ишлаган, аммо ўтган йил давомида тизим турли хил ташқи омиллар, жумладан, 2021 йил август ойида нефтнинг тўкилиши билан боғлик авария, қувурга шикаст етказилгани, денгиз терминали акваториясини ўрганиш, портловчи объектларнинг мавжудлиги каби сабабларга кўра доимий равишда чекловларига дуч келди.

Ўтган ёзда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мавжуд геосиёсий вазият туфайли нефть етказиб беришни диверсификация қилишга чақирган эди. Ўшандан бери республикада хомашёни Россияни четлаб ўтиб экспорт қилиш масаласи бир неча бор кўтарилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ