Ашхободдаги Янги йил арчаси МДҲ мамлакатларидаги энг баланд арча бўлиб чиқди

Ашхободдаги Янги йил арчаси. turkmenportal.com сайти фотосурати

Ашхободдаги «Алем» маданий-кўнгилочар маркази ёнидаги майдонга ўрнатилган Туркманистоннинг бош арчаси МДҲ давлатлари орасида энг баланд арча бўлиб чиқди. Бу ҳақда ТурСтат хабар берди.

Ашхободдаги янги йил арчаси баландлиги 43 метрни ташкил этади, бу Ереванда ўрнатилган арчадан олти метр баланддир. Тошкент шаҳридаги 35 метр баландликдаги Янги йил арчаси рейтингда учинчи ўринни эгаллади. Душанбеда арчанинг баландлиги 30 метр, Остона ва Бишкекда 25 метрни ташкил қилади. Энг паст арча Кишинёвда (20 метр) жойлашган. Кремлнинг Собор майдонида ўрнатилган арчанинг баландлиги 27 метрни ташкил қилади.

Ашхобод Янги йил арчасидаги чироқлар 15 декабрь куни ёқилди. Дарахтни безаш учун олти минг шар ва ўйинчоқ керак бўлди. Арча атрофидаги майдонда нурли арка ва ўнлаб эртак қаҳрамонларининг фигуралари ўрнатилган.

Ўтган йили Туркманистоннинг 38 метрли Янги йил арчаси ҳам МДҲдаги энг баланд арча бўлганди.

Туркманистон ҳукумати рақобат руҳини яхши кўради. Шундай қилиб, мамлакатда Гиннес китобига киритилган ўндан ортиқ рекордлар ўрнатилди. Турли даврларда энг баланд байроқ устуни ва радиоэшиттириш маркази, маданий-кўнгилочар маркази, «Ўғузхон ва ўғиллари» фавворалар мажмуаси ва бошқа бир қанча меъморий бинолар Китобга киритилган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди