Безориликда айбланган туркман ҳукумати танқидчиси озод этилди

Пигамбергельди Аллабердиев

Туркманистонда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари сайъи ҳаракати туфайли Пигамбергелди Аллабердиев қамоқдан озод этилди.

«Гундогара» нашрига кўра, Аллабердиев 10 декабрь куни қамоқхонани тарк этган. Тахминларга кўра, унинг номи президент Сердар Бердимуҳамедов томонидан нейтраллик куни муносабати билан афв этилган 308 киши рўйхатида бўлган.

Аллабердиев 50 ёшда. Ҳибсга олингунга қадар Туркманистон Нефть ва газ вазирлигининг Балканобод шаҳридаги «Небитдагнефть» бошқармасида адвокат бўлиб ишлаган. 2020 йил бошида у интернетда мухолифат руҳидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнаша бошлаган.

Ўша йилнинг 5 сентябрь куни озиқ-овқат дўкони яқинида номаълум шахс унинг олдига келиб, жанжал қўзғатади. Адвокат ҳибсга олинган ва октябрь ойида безориликда айбланиб, олти йилга қамалган. Аллабердиевнинг қариндошлари билан боғланган барча адвокатлар «бу ерда сиёсат аралашган» деб ишда иштирок этишдан бош тортганлар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Аллабердиевнинг жиноий жавобгарликка тортилиши Туркманистон расмийларининг норозилик кайфияти янада тарқалишини олдини олишга қаратилган кампаниясининг бир қисми бўлган. Бундан олдин, адвокат ҳибсга олингунга қадар, хорижда истиқомат қилувчи мухолифатчилар республикада тинч намойишлар («оқ кўйлаклар» гуруҳининг кўчаларда юришлари ва шунга ўхшаш) ўтказиш режаларини эълон қилган. Сана ҳам тилга олинган: 14 сентябрь — 2006 йили режимни танқид қилгани учун қамоқхонада қийноққа солинганидан кейин вафот этган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ўғулсапар Муродованинг вафот этган куни.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди