Туркманистон ҳукумати Россиядан сотиб олинган арчаларни давлат ташкилотларига пулламоқда

Янги йил арчаси. hronikatm.com сайти фотосурати

Туркманистон Янги йил байрамлари учун Россиядан 115 мингга яқин арча сотиб олган. Улар шаҳарларни безашда фойдаланилган ва барча давлат корхона ва ташкилотлари ушбу дарахтларни сотиб олишга мажбурланган, деб хабар беради «Хроника Туркменистана» нашри.

Нашрга кўра, давлат корхоналари биноларнинг кириш жойи ва ичкарисига ўрнатиш учун иккитадан арча сотиб олишлари керак бўлган. Ҳар бир вилоят учун баландлиги 1,70 метрдан 2,40 метргача бўлган 23 мингтадан арча дарахти ажратилган.

Бундан ташқари, айнан рус арчаларини сотиб олиш талаб қилинади.

Идораларга ташриф буюрган милиция ходимлари корхоналарнинг маҳаллий арчаларни сотиб олмаслигини назорат қилган.

Ташкилотлар ходимлари Янги йил арчаларини сотиб олиш ва биноларни безашлари учун ёнларидан тўлашга мажбур бўлмоқдалар. Тўлов миқдори корхона ходимларининг умумий сонига боғлиқ. Ашхободда ходимлар 200 манатдан (қора бозор курси бўйича тахминан 12 доллар), вилоятларда 45 дан 80 манатгача (2,2 дан 4,2 долларгача) пул тўлашган.

Мустақил матбуотга кўра, давлат асосий иш берувчи ҳисобланадиган Туркманистонда оммавий ишсизлик кузатилмоқда. Шу сабабли, бюджет муассасаларида ходимлари ўз ўрнини йўқотишдан қўрқишади ва мунтазам равишда турли мақсадлар учун пул беришга рози бўлишади. Шунингдек, улар шанбаликларда, оммавий тадбирларда, қишлоқ хўжалиги ишларида (асосан пахта теримида) қатнашишга эътироз билдирмайдилар.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди