Туркманистонда парламент сайловлари шу йилнинг 26 март куни бўлиб ўтади

ТУРКМАНИСТОН ПАРЛАМЕНТИНИНГ ҲАР ИККИ ПАЛАТАСИ ҚЎШМА МАЖЛИСИ, 2021 ЙИЛ.OILGAS.GOV.TM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Еттинчи чақириқ Миллий Генгеш Мажлиси (Туркманистон парламенти қуйи палатаси) депутатлари сайлови 2023 йил 26 мартга белгиланган. Бу ҳақдаги қарорни парламент раиси Гулшат Маммедова имзолади.

Шу куни бешинчи чақириқ вилоят, этрап ва шаҳар халқ кенгаши депутатлари, тўққизинчи чақириқ генешлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Аввалроқ, 11 январь куни Туркманистон Халқ Маслаҳати (парламентнинг юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бир палатали парламент – ​​Мажлисни қайтариш ва Халқ Маслаҳатини алоҳида олий вакиллик органига айлантиришни таклиф қилганди. Бу ташаббус бўйича қарор 21 январь куни Туркманистон парламенти ҳар икки палатасининг қўшма мажлисида қабул қилинади.

«Туркманистон Миллий Генгеш тўғрисида»ги қонунга кўра, Халқ Маслаҳати 56 депутатдан иборат бўлиб, улардан 48 нафари ҳар бир вилоят ва Ашхобод шаҳридан сайланади, 8 нафари эса мамлакат президенти томонидан тайинланади. Туркманистоннинг 30 ёшга тўлган, олий маълумотга эга бўлган ва охирги ўн йил давомида Туркманистонда доимий яшовчи фуқароси Халқ Маслаҳатига сайланиши ва тайинланиши мумкин.

Мажлис умумий сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган 125 нафар депутатдан иборат. 25 ёшга тўлган ва охирги ўн йил давомида Туркманистонда доимий яшаб келаётган Туркманистон фуқароси Мажлис депутати этиб сайланиши мумкин.

Халқ Маслаҳати аъзолари ва парламент депутатларининг ваколат муддати беш йил.

Туркманистонда аввалги парламент сайловлари 2018 йил 25 март куни бўлиб ўтган эди. 125 ўрин учун Демократик партия, Аграр партия ва Саноатчилар ва тадбиркорлар партиялари, шунингдек, фуқаролар гуруҳлари томонидан кўрсатилган 284 номзод кураш олиб борган. Расмий равишда сайловчиларнинг 91,6 фоизи қатнашган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди