Жапаров Қирғизистон аҳолиси учун электр энергияси нархи 30 фоизга ошишини маълум қилди

Садир Жапаров. Қирғизистон президентининг ижтиоий тармоқдаги саҳифасидан олинган фотосурат

2023 йил май ойидан Қирғизистон аҳолиси учун электр энергияси нархи 30 фоизга ошади – бир кВт/соат учун 0,77 сўмдан (0,0089 доллар) 1 сўмга (0,012 доллар) ошади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли ижтимоий тармоқ) саҳифасида маълум қилди.

«Агар шундай қилмасак, биз энергетика соҳамизни мутлоқ йўқотишимиз мумкин. Чунки бизда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархи энергетикларнинг иш ҳақи, эскирган трансформатор, сим, устунларни алмаштириш харажатларига 21 тийин қўшилади, 1 кВт/соат электр энергияси эса 2 сўм 38 тийинни ташкил этади», — дея тушунтиради президент (бунда ва кейинги ўринларда грамматика сақланиб қолинган).

Жапаровнинг айтишича, мустақиллик йилларида Қирғизистонда бирорта ҳам ГЭС қурилмаган, юқори қувватли трансформаторлар ва юқори вольтли линиялар янгиланмаган, электр жиҳозларининг эскириши 80 фоиздан ошган. Айни пайтда аҳоли сони икки баравар кўпайган. Агар 1991 йилда Қирғизистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи 9 миллиард кВт/соатни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 16 миллиардга яқин.

Қирғизистон сўнгги 15 йил давомида қиш мавсумида 3 миллиард кВт/соат электр энергиясини 3-5 сўмдан (0,035 – 0,058 доллар) импорт қилмоқда. Энергия ресурси тоғ-кон саноатига 1 кВт/соат учун 5,04 сўм, давлат ва ўрта корхоналарга 3,4 сўм, аҳолига 0,77 сўм (кам таъминланган оилаларга 0,5 сўм)дан етказиб берилмоқда.

«Шу билан бирга, энергетика соҳасининг қарзи 137 миллиард сўмни (1,6 миллиард доллар) ташкил этади. Тахминан айтганда, маҳаллий энергетика сектори ярим тирик ҳолатда»,дея таъкидлади Жапаров. Таннарх ва амалдаги аҳоли учун тариф ўртасидаги фарқ «мавжуд қарзга қўшимча юк бўлиб тушмоқда», деб тушунтирди президент.

Садир Жапаров энергия таъминотидаги мавжуд муаммолардан хабардор эканини айтди.

«Мен энергетика соҳасидаги мавжуд вазият ҳақида тўғридан-тўғри маълумотларни олиб тураман, электр ўчирилиши кузатилмади, қаттиқ совуқ туфайли электр энергияси истеъмоли сезиларли даражада ошди, ускуналар юк остида. Шу муносабат билан, ускунани тежаш ва авариявий ўчиришларнинг олдини олиш мақсадида электр энергиясини вақтинча ўчиришга мажбур бўлдик. Агар энергия сарфини камайтириш бўйича ишлар ўз вақтида амалга оширилмаса, бу нафақат Қирғизистон энергетика тизимида, балки Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимида ҳам тизимли аварияга олиб келиши мумкин (бу ҳолат такрорланиши хавфи мавжуд). 2022 йил 25 январда тизимдаги носозликлар содир бўлганди», — деди Президент.

У келажакда энергетика секторининг қарзи тўлиқ қопланиши, электр энергияси импортига бўлган эҳтиёж йўқолишига ваъда берди. «Ушбу мақсадлар учун 50 га яқин ўрта ва кичик гидроэлектр станциялари қурилмоқда, Қамбар-Ота ГЭС-1 (йўл, кўприк, туннел, ҳаво электр узатиш линиялари ва бошқалар) қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда», — деди Жапаров. Ва аҳолидан «бироз ноқулайликлар юз бергани учун» узр сўради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ