Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси U-18 Осиё ва Океания чемпионати тўртинчи турида Таиланд терма жамоасини 10:2 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар тўртта учрашувда йирик ҳисобда тўртта ғалабага эришиб, 12 очко билан турнир ғолиблигини кафолатлади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа доирасида Таиланддан ташқари Туркманистон (5:0), Эрон (14:1) ва Мўғулистон (7:4) терма жамоаларини мағлуб этди. 17 март куни бўлиб ўтадиган сўнгги, бешинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси БАА терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Туркманистон терма жамоаси мусобақада бор-йўғи битта – Ўзбекистон терма жамоасидан мағлубият аламини тотиб кўрди ва турнир кумуши медалини кафолатлади. Мусобақа доирасида туркман хоккейчилари Таиланд (4:3), Бирлашган Араб Амирликлари (7:2) ва Мўғулистон (6:4) терма жамоаларини мағлуб этишди. Финал учрашувида Туркманистон терма жамоаси турнир аутсайдери Эрон билан куч синашади.
Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси 22 очко (13+9) тўплаган ўзбекистонлик Жасурбек Рустамхоновдир.
Тўрт ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги тартиб қуйидагича бўлди: Ўзбекистон – 12 очко, Туркманистон – 9 очко, Мўғулистон – 6 очко, БАА – 6 очко, Таиланд – 3 очко, Эрон – 0 очко.
Бешинчи раундгача сақланиб қолган ягона қутқу — бу жамоалардан қайси бири Осиё ва Океания чемпионатининг бронза медалини қўлга киритишидир.
11-17 март кунлари Мўғулистон Улан-Батор шаҳрида U-18 Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 30 апрель – 7 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида аёллар ўртасида Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтади, унда Қирғизистон терма жамоаси иштирок этади.
Ўзбекистонда ҳали катталар терма жамоаси йўқ. Халқаро майдонларда республикани ўсмирлар терма жамоалари ҳимоя қилмоқда. Бунгача ўсмирлар Россия Федерациясида ўтказилган «Осиё болалари» турнирида ғолибликни қўлга киритган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган «Ҳумо» (Тошкент) хоккей клуби мавжуд.