Туркманистоннинг иккита кучли оғир атлетикачиси допинг бўйича қўлга тушди

Режепбай Режепов. orient.tm сайти фотосурати

Икки туркманистонлик оғир атлетикачи – вице-жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати бронза медали совриндори Режепбай Режепов ҳамда ўсмирлар ўртасида 17 ёшли жаҳон ва Осиё чемпиони Медине Аманова антидопинг қоидаларини бузгани учун мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилди. Бу ҳақда «Гундогар» нашри хабар берди.

Шу йил апрель ойида ўтказилган таҳлилларда иккала спортчининг анализида анаболик стероид метастерон топилган.

Режепов Колумбиядаги жаҳон чемпионатидаги иштирокидан тўрт ой ўтиб ижобий допинг тестини топширган. У Колумбияда иккинчи ўринни эгаллаб, амалдаги туркманистонлик оғир атлетикачилар орасида энг титулли бўлганди. Аманова эса анализ топширишдан бир ой олдин Албанияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди.

Спортчилар нафақат узоқ муддатли дисквалификацияни олиши, балки мукофотлардан маҳрум ҳам бўлиши мумкин.

Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан қабул қилинган қоидага кўра, Токио-2020 Олимпиадаси якунланиши ва Париж-2024 Олимпиадаси бошланиши оралиғида уч нафар вакили антидопинг қоидаларини бузган мамлакат Париж ўйинларига киритилмайди. Туркманистонда ҳозирда иккита қоидабузарлик аниқланган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди