Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўққизинчи аъзосига айланди

ШҲТНИНГ ВИРТУАЛ САММИТИ. KREMLIN.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлди. Бу ҳақда ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Нью-Деҳли декларациясида сўз юритилган.

Эронни қабул қилиш тўғрисидаги қарор 4 июль куни Ҳиндистон раислигида виртуал режимда бўлиб ўтган ШҲТнинг 23-саммитида қабул қилинди.

Эрон ташкилотнинг тўққизинчи аъзосига айланди. Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда имзоланган эди. Бугун, 4 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Беларусга тегишли худди шундай ҳужжат тасдиқланган.

ℹ️ ШҲТ 2001 йили ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Ҳозир унга саккизта давлат: Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ