Туркманистонлик мутахассислар бошқараётган икки клуб – Қурбон Бердиев бошчилигидаги Махачқалъанинг «Динамо» ва Дмитрий Хомуха қўл остидаги Ярославлнинг «Шинник» клублари Россия чемпионати Биринчи лигаси (иккинчи кучли дивизион) 3-тури доирасида янги мавсумдаги илк ғалабаларини қўлга киритди.
Махачқалъанинг «Динамо» жамоаси аввалроқ Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тизимида ишлаган Александр Григорян мураббийлик қилаётган Краснодарнинг «Кубан» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Қайд этиш керакки, «Кубан» таркибида туркманистонлик Азат Байрев ва қозоғистонлик Алексей Шчеткин ҳам бор. Иккала футболчи ҳам ўйин учун аризага киритилмаган.
Ярославлнинг «Шинник» жамоаси Астраханнинг «Волгарь» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди, бу ўйинда қирғизистонлик Эрбол Атабаев иккинчи бўлимда асли туркманистонлик Данил Полубояринов ўрнига майдонга тушди.
Уч турдан кейин «Динамо» 4 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда, «Шинник» эса уч очко билан 12-ўринда бормоқда. Тольяттининг «Акрон» клуби 9 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. 7 очкодан иборат иккинчи ва учинчи ўринларни Хусниддин Норчаев тўп сураётган Москванинг «Торпедо» ва Владикавказнинг «Алания» жамоалари бўлишиб турибди.
Қурбон Бердиев жорий йилнинг июль ойи ўрталарида жамоага янги бош директор Шамил Газизов келиб қўшилганидан сўнг Маҳачқалъанинг «Динамо» клубини бошқарган эди. Мураббий алмашганидан кейин клуб билан шартномани узайтирмаган Эрбол Атабаев жамоани тарк этиб, Астраханга йўл олди. Бердиев «Динамо»ни бошқаришдан олдин «Сочи» клуби билан ишлаган, аммо қониқарсиз натижалар туфайли уни тарк этган.
Дмитрий Хомуха жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида «Шинник»ни бошқарган бўлса, аввалроқ туркманистонлик мутахассис ўша пайтда Россия чемпионати учинчи дивизионида иштирок этган «Калуга» клубини бошқарган. Қайд этиш лозим, асли ашхободлик Хомуха футболчилик фаолиятини маҳаллий «Колхозчи» клубида бошлаган, Туркманистон терма жамоаси сафида бир неча учрашувларда иштирок этган.