Буюк Ипак йўлининг бир қисми ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Зарафшон-Қорақум йўлагида жойлашган Қосим Шайҳ архитектура мажмуаси. whc.unesco.org сайти фотосурати

Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг замонавий ҳудудидан ўтувчи Буюк ипак йўлининг асосий қисми бўлган Зарафшон-Қорақум йўлаги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида БМТ тузилмаси хабар берди.

Тегишли қарор Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда 10-25 сентябрь кунлари йиғилишлар ўтказаётган Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида қабул қилинди.

Объект тавсифида таъкидланганидек, 866 километрлик йўлак шарқдан ғарбга Зарафшон дарёси бўйлаб ва жануби-ғарбга қараб қадимги карвон йўллари бўйлаб Қорақум чўли орқали Марв воҳасигача чўзилган. Бу йўлда қийин тоғлар ва унумдор дарё водийлари бор. Бу жой милоддан аввалги 2 асрдан маълум бўлиб, у эрамизнинг XVI 16 асргача турли хил товарлар савдоси учун ишлатилган.

«Бу ерда одамлар саёҳат қилган, яшаган, ғалаба қозонган ёки мағлубиятга учраган, бу жойни миллатлар, динлар, маданият, фан ва технологиянинг қоришма қозонига айлантирган», — деб таъкидлайди ЮНЕСКО .

Зарафшон-Қорақум йўлаги 31 та участкадан иборат бўлиб, улардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси Ўзбекистонда ва яна 7 таси Туркманистонда.

Жумладан, ушбу йўналиш Тожикистоннинг Сўғд вилоятини қамраб олиб, Хўжа Муҳаммад Бошоро мақбараси, Хисорак қалъаси, қадимий Пенжикент шаҳри каби диққатга сазовор жойларни жамлайди.

Ўзбекистонни бирданига учта вилоят – Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари тақдим этади. Мутахассислар бир қатор меъморий ёдгорликларни қайд этишди. Масалан, «Жартепа II» ибодатхонаси, Работи Малик карвонсаройи, Деггарон масжиди, Чор-Бакр некрополлари, Варахша ва Пайкенднинг қадимий манзилгоҳлари.

Туркманистон ҳудудидаги объектлар орасида Мари ва Лебап вилоятларида жойлашган «Мансаф» ва «Конегала» карвонсаройлари, Амул аҳоли пункти, «Тахмалаж» тарихий ёдгорликлари бор.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди