Фуқаролиги бўлмаган 1301 нафар шахс туркман паспортига эга бўлди

MIGRATION.GOV.TM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Туркманистоннинг фуқаролиги йўқ шахс мақомига эга 1301 нафар аҳолиси туркман паспортига эга бўлди. Бир гуруҳ шахсларга Туркманистон фуқаролигини бериш ҳақидаги фармонни мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолаган.

Туркманистон Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Рашид Мередов 22 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида сўзлаган нутқида мамлакатнинг янги фуқаролари 32 миллат вакиллари эканини айтди. Унинг қўшимча қилишича, яна 265 киши — 13 давлат фуқаролари ва 25 миллат вакиллари Туркманистонда яшашга рухсатнома олган.

ℹ️ 2019 йили Туркманистон БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги томонидан 2014 йил ноябрь ойида бошланган ўн йиллик #IBelong («Мен дахлдорман») кампанияси доирасида 2024 йилгача фуқароликсизликни бартараф этиш бўйича Миллий ҳаракат режасини тасдиқлаган. Режага қуйидагилар киради:

👉 фуқаролиги бўлмаган болалар туғилишининг олдини олиш бўйича ҳаётий чора-тадбирларни назарда тутувчи фуқароликка доир ва ФҲДЁ қонунларини ислоҳ қилиш;

👉Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари вакилларининг туғилган жойи ва келиб чиқиши тўғрисидаги тасдиқномани олишлари учун туғилганликни қайд этишни яхшилаш, шу жумладан туғилганликни кеч қайд этишни такомиллаштириш;

👉 фуқароликка эга бўлган шахсларнинг фуқаро сифатида рўйхатга олинишини таъминлаш;

👉 фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида сифат ва миқдор жиҳатидан маълумотларга эга бўлишликни яхшилаш.

Мередовнинг сўзларига кўра, «кўп йиллар давомида» 29 697 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга туркман паспорти берилган, 4 753 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш учун рухсатнома олган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди