Сердар Бердимуҳамедов Мустақиллик байрами муносабати билан мингдан ортиқ маҳкумларни афв этди

aa.com.tr. айти фотосурати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов республика мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 1180 нафар маҳкумни афв этди. У тегишли қарорни ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида имзолади, деб хабар беради «Туркменистан сегодня» ахборот агентлиги.

Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, йирик байрамлар арафасида содир этган жиноятига пушаймон бўлган жиноятчилар афв этиладиган инсонпарварлик ҳаракатлари мамлакат учун анъанага айланган.

Президент Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, Мудофаа вазири Бегенч Гундогдиевга ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан биргаликда афв этилган фуқароларнинг тез орада қамоқдан озод этилиши ва оилалари бағрига қайтарилишини таъминлаш бўйича топшириқ берган.

Бундан ташқари, Бердимуҳамедов маҳаллий ҳукумат вакилларига афв этилганларни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатма берган.

«Туркманистон раҳбари озодликка чиққан фуқароларга сидқидилдан меҳнат қилишни, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга ҳисса қўшишни, Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилиб, виждонан меҳнат самарасини кўриб яшашни тилайди», — дейилади агентлик хабарида.

Туркманистонда маҳбусларни афв этиш акциялари мунтазам ўтказиб келинади. Президент Қадр кечаси, Бетарафлик ва Мустақиллик кунлари арафасида ҳам шундай фармонларни имзолайди. Шундай қилиб, сўнгги беш йилда республикада 20 мингдан ортиқ маҳкум озод этилди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди